Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

4 йилга 636 миллион евро

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппенинг шартномаси яна диққат марказида.

Франциянинг нуфузли Le Parisien нашри Мбаппе ва “ПСЖ” ўртасидаги келишув тафсилотлари ҳақида янги инсайдларни эълон қилди. Улар ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Мбаппенинг шартномаси ҳақида нималар маълум?

Le Parisien нашрининг ёзишича, янги шартномага кўра, Мбаппе солиқлардан олдин 636 миллион еврогача даромад олиши мумкин. Бу маблағ бир вақтнинг ўзида бир нечта бандлардан иборат.

• Килианнинг йиллик маоши 72 миллион евро.

• Шартномани имзолаганлик учун бонус - 180 миллион евро .У уч босқичда тўланади ва уч йилга мўлжалланган. Мбаппе шартнома муддати тугагунча клубни тарк этса ҳам тўлиқ тўланади.

• Содиқлик учун бонуслар: агар у клубда қолса, 2023 йилнинг ёзида 70 миллион; 2024 йилнинг ёзида 80 миллион, 2025 йилнинг ёзида 90 миллион олади.

Мбаппенинг харажатлари “ПСЖ” бюджетининг чорак қисмини ташкил қилади.

Аммо Килиан нафақат футболда қирол. Жаҳон спортида ҳеч ким фақат маоши орқали бунчалик катта пул топмайди. Мисол учун, “Канзас Сити” ҳимоячиси Патрик Маҳомес 503 миллион доллар ишлаб олиши мумкин, аммо 11 йил ичида.

Октябрь ойида Форбес дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчиларнинг йиллик рейтингини эълон қилди - Мбаппе у ерда аллақачон биринчи ўринни эгаллаб турган эди. Аммо янги шартнома имзоланишидан олдин Килиан кучли учликка ҳам кирмасди.

“ПСЖ” ҳаммасини инкор этди

Клуб сизиб чиқиб кетган маълумотларга зудлик билан жавоб берди.

Расмий баёнот: "Клуб тақдим этилган маълумотлар бутунлай ёлғон эканлигини таъкидламоқда ва газетадаги мақоладаги бирон бир тафсилот ҳақиқат деб ҳисобланмаслиги керак. Нашр вақти ҳам саволлар туғдиради – Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинга саноқли кунлар қолганида. Париж клуби энди бундай маълумотларга изоҳ бермайди".

Спорт журналисти Даниэл Риолонинг ишонтиришича, ҳамма нарса бир сабабга кўра оммага ошкор қилинган. Унинг фикрича, янги инсайдлар “ПСЖ” раҳбарияти ва Килиан атрофидагилар ўртасидаги кураш оқибати бўлиб, Мбаппени Парижни тарк этишга кўндиради.

Le Parisien нашрининг таъкидлашича, клубда Мбаппенинг алоҳида мақоми ҳақида кўп шубҳалар бор. Гап шу даражага етдики, “ПСЖ” носоғлом молиявий муҳит туфайли санкциялардан қўрқади. Ўтган мавсумда клуб 350 миллион евро зарар кўрди, аммо муаммони тартибга солиш учун УEФАдан муҳлат олди. Хуллас бу эртак ҳали бери тугайдиганга ўхшамайди.

Киритилди: 07:11, 25.10.2022.
Ўқилди: 4449 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.