"Манчестер Юнайтед" Португалиядан ҳимоячи харид қилиши мумкин. Хабарларга кўра, "Бенфика" футболчиси Антониу Силва "қизил иблислар" радарига тушган. 18 ёшли ҳимоячига "Ливерпуль" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Силва бу мавсумда 12 та баҳсда иштирок этди ва жамоаси билан ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Ёш ҳимоячининг товон пули 100 миллион еврони ташкил этади.