Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

U-20 Осиё кубоги тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида юртимизга ОФК вакиллари ташриф буюришди

Баҳо:
+ | -

2023 йилнинг март ойида юртимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё кубоги ўйинларига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Хусусан, ЎФА ишчи гуруҳи томонидан ўйинлар ва машғулотлар бўлиб ўтадиган ҳудудлар ҳамда у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, ОФК стандартига мос келишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти.

Чемпионат ўтказишга масъул бўлган Осиё футбол конфедерацияси делегацияси мамлакатимизга етиб келди. Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида ОФК ва ЎФА вакиллари иштирокида U-20 тайёргарлик ишларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб ОФК вакиллари Ўзбекистоннинг мазкур йирик турнирга мезбонлик қилаётгани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ўз ўрнида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қанча қитъа мусобақаларини ўтказиб, катта тажриба тўплагани ва бу бўлғуси турнирлар олдидан муҳим эканлигини айтиб, ОФК томонидан билдирилаётган ишончдан мамнун эканлигини билдирди. Мусобақалар географояси кенгайиб бораётгани, нафақат пойтахт, балки бир қанча вилоятларда ҳам ОФК стандарти асосида футбол инфратузилмалари ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бўлажак йирик турнирни ҳам муваффақиятли ўтказиш борасида барча ишлар ташкил этилишини қўшимча қилди.

Шундан кейин ОФК вакиллари яқинда қайта таъмирдан чиққан «ЖАР» стадионини кўздан кечиришди ва майдонининг сифатини юқори баҳолашди. Бундан ташқари, кийим алмаштириш ва ташкилий-маъмурий хоналари ҳам ўрганиб чиқилди.

Режага мувофиқ, делегатлар «Локомотив», «Бунёдкор» ҳамда «Истиқлол» стадионида инспекция ишларини амалга оширишлари кутилмоқда.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:28, 25.10.2022.
Ўқилди: 1796 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.