Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро турнирдан таклифнома олди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 25-27 октябрь кунлари Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнир учун таклифнома олди. Унда тўртта мамлакат футзал терма жамоасининг иштирок этиши кўзда тутилган.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамдаги мазкур турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Ўтган йил Хосе Мария Мендез бошқарувидаги футзал терма жамоаси халқаро турнир доирасидаги ҳар учала ўйинда зафар қучиб, ғолибликни қўлга киритган. Дастлаб Қатар 6:1 ҳисобида таслим қилинган бўлса, кейинчалик Хитой 3:1, Вьетнам 3:2 ҳисобида мағлуб этилган.

Бир йил аввалги турнирда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳужумчиси Артур Юнусов мусобақанинг энг яхши ўйинчи бўлиш билан бирга, тўпурарлар пойгасида рақибларини ортда қолдирганди. Рустам Умаров эса турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:50, 18.07.2012.
Ўқилди: 5282 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3942]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3476]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3470]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3056]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2820]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2815]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2610]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2450]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2445]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2172]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик