"Тоттенхэм" ўз футболчисини ижарага беради. Хабарларга кўра, клубнинг ёздаги янги хариди бўлган Жед Спенс қишда ижарага берилиши мумкин.
22 ёшли ҳимоячи 13 миллион фунтга "Мидлсбро"дан харид қилинган эди. Спенс ҳозирга қадар 3 та АПЛ баҳсида 1 дақиқагина майдонга тушган холос.