Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Хави Кунде ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ёзда "Севилья"дан жамоага келиб қўшилган ҳимоячи Жюль Кундени мақтади.

Аввалроқ франциялик футболчи жароҳати сабаб бир нечта учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган бўлса, энди у тузалиб, бир нечта ўйин ўтказишга улгурди.

"Кунде ажойиб ҳимоячи. У жуда тез, тажовузкор ва доимо диққат марказида. Юқорида айтганимдек, Жюль ўз ёшига кўра жуда етук. Мен у учун жуда хурсандман", - деди Хави матбуот анжуманида.

23 ёшли Кунде жорий мавсумда "Барселона" сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:32, 26.10.2022.
Ўқилди: 1450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.