"Реал" Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиққан ягона испан жамоаси бўлгани учун УЕФАдан 4,7 миллион евро олади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, "қироллик клуби" гуруҳда "Лейпциг", "Шахтёр" ва "Селтик" каби жамоалари билан ўйнади ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадамликни сақлаб қолиш учун “қаймоқранглилар” сўнгги турда ғалаба қозониши ёки “Шахтёр” – “Лейпциг” учрашувида дурангга умид қилиши керак.
"Атлетико" ва "Барселона" клублари Чемпионлар лигасида ўз гуруҳларидан чиқа олмади. Шунингдек, “Севилья” ҳам бу вазифани бажара олмади.