Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Бокс. Ўзбекистон аёллар жамоасига сардор тайинланди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 1-13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Куни кеча Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақада қатнашиш учун жўнаб кетганди. Бугун тунда аёллар терма жамоамиз ҳам Иорданияга йўл олади.

Бугун, 27 октябрь куни сафар олдидан мусобақада иштирок этадиган аёллар терма жамоамиз аъзолари - мураббийлар штаби ва боксчи қизларимиз Ўзбекистон бокс федерацияси биносида йиғилишди.

Федерация раҳбарияти вакиллари иштирок этган учрашувда терма жамоа аъзоларига бўлажак Осиё чемпионатида омад ва зафарлар тиланди.

Учрашув давомида тажрибали боксчи, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлган илк ўзбек боксчи қизи Азиза Якубова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб тайинланди. Қайд этиш лозимки, бунда Азизанинг етакчилик хусусияти, тажрибаси ҳисобга олинди.

Ўз навбатида Ўзбекистон бокс федерацияси бўлажак Осиё чемпионатида иштирок этадиган спортчиларимизга омад ва муваффақиятлар тилаб қолади.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 22:24, 27.10.2022.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.