"ПСЖ"нинг янги ўйинчиси Златан Иброҳимович махсус статусга эга бўлмайди ва унинг маоши француз ҳукумати ўрнатган 75 фоизли солиққа тортилади, дея хабар беради Bloomberg.
Франция қонунларига кўра бир ойлик даромад бир миллион евродан ошса 75 фоиз солиқ тўланади.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович "ПСЖ"да йилига 14 миллион евро маош олади.













