Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Бунёдкор» стадиони очилиши мумкин бўлган сана эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболининг 100 йиллиги тантаналари 28 август куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) Фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич ўйинларига қуръа ташлаш маросимида вилоятлар футбол федерациялари вице-президентларидан вилоятлар футболи ривожига катта ҳисса қўшган фидойилар тўғрисида маълумот тақдим этишни сўраб мурожаат этганида эълон қилди.

Наримон Жалолов тантаналар қаерда бўлиб ўтиши тўғрисида маълумот бермади.

ЎФФ томонидан 2012 йилнинг февраль ойида эълон қилинган ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейини нишонлаш бўйича тадбирлар режасига кўра, тарихий сана бўйича тантаналар Тошкент шаҳрида янги қурилаётган “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунгача Чилонзор туманида жойлашган янги “Бунёдкор” стадионининг томлари ёпиб бўлинган, айни вақтда стадион ва унга ёндош ҳудудлардаги обектларда сўнгги қурилиш ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўп эҳтимолки, қурилиш ишлари 28 августга якунланиб бўлади ва ўзбек футболининг 100 йиллиги тантаналарига “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 14:52, 20.07.2012.
Ўқилди: 10005 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5877]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5561]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3789]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3322]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2759]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2741]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2711]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2658]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2315]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2132]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик