Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри 0-1 Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано 1-1 Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Қозоғистон президенти маслаҳатчиси қозоқлар ва русларнинг ёмон футбол ўйнаши сабабини топди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси, республика футбол федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси Ермухамет Ертисбаевнинг сўзларига кўра, иқлим шароитлари ва тўйиб овқат емаслик Қозоғистонда футболнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Время” нашри хабар бермоқда.

Ертисбаевнинг таъкидлашича, кескин континентал иқлим йил бўйи – кетма-кет 7 ой давомида очиқ ҳавода учрашувларни ўтказиш имконини бермайди. Амалдорнинг қўшимча қилишича, Қозоғистонда истеъмол қилинадиган овқатлардаги калций, магний ва темир моддаси миқдори европаликлар ёки Лотин Америкаси кишилари ейдиган таомлардагидан кўра камроқ.

Ертисбаевнинг сўзларига кўра, “ўртача қозоғистонлик барча жисмоний кўрсаткичлари бўйича европалик футболчидан кўра кучсизроқ”. Ертисбаевнинг айтишича, айнан шунга ўхшаш сабаблар туфайли Россия терма жамоаси ҳам юқори натижаларга эриша олмайди. Амалдорнинг сўзларига кўра, 2012 йилги Европа чемпионатида россиялик футболчиларга Польша ва Греция билан ўйинларда одамнинг раҳми келган. “Россиянинг гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмагани яхши ҳам бўлди, чунки чорак финалда уни Германиядан қақшатқич мағлубият кутиб турганди”, – деди Ертисбаев.

Қозоғистон терма жамоаси ФИФАнинг 2012 йил июль ойи рейтингида 147-ўринни банд этган бўлиб, Мальта, Сент-Винсент ва Гренадин ҳамда Яман термалари орасида бормоқда. Қозоғистон футбол федерацияси 2002 йилгача ОФК, шу йилдан УЕФА аъзоси ҳисобланади. Мамлакат терма жамоаси катта натижаларга эришмаган. Россия терма жамоаси эса жаҳон рейтингида 13-ўринда, Греция ва Франсия жамоалари орасида бормоқда.

Маълумот ўрнида, Қозоғистоннинг жанубий қўшниси ҳисобланган Ўзбекистоннинг ҳам иқлими кескин континентал. Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 65-ўринда (Қозоғистондан 82-ўрин юқорида) жойлашган. Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилги Осиё Ўйинларида ғолиб чиққан, 2011 йилги Осиё Кубоги баҳсларида ярим финал босқичига қадар етиб борган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:50, 21.07.2012.
Ўқилди: 6127 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.