"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Лука Йович 2022 йилнинг ёзида "Фиорентина"га ўтиши ҳақида гапирди.
“Машҳурроқ жамоалардан таклифлар бўлганди, аммо мен “Фиорентина”га ўтишга қарор қилдим. "Бинафшаранглилар" таклифини қабул қилиб, катта молиявий имтиёзга эришдим.
"Фиорентина" ажойиб формага қайтиш ва яна катта клубга кириш учун яхши трамплин, деб ўйлайман", - дея Йовичнинг сўзларини келтиради ATV.
24 ёшли Йович Сербиянинг “Црвена Звезда” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Кейинчалик у Португалиянинг "Бенфика" ва Германиянинг "Айнтрахт" клубларида ўйнади, 2019 йилнинг ёзида у 63 миллион евро эвазига "Реал"га ўтди.2022 йилнинг ёзида у эркин агент сифатида Италиянинг "Фиорентина"сига ўтди.