Суперлига 24-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Металлург” (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес “Олимпик”ни нима учун олқишлаши ва ўз футболчисига кўрсатилган қизил карточка ҳақида гапирди.
“Олимпик” қандай ўйнашини таҳлил қилиб чиққан эдик. Биринчи таймда ҳотиржам ўйнашга интилдик. Рақибнинг биринчи голида рақиб футболчиси бироз ичкарига киргандек туюлди. Бугунги ғалаба билан рақибни табриклайман. Улар жуда яхши жамоа. Терма жамоалар учун ўйинчи этиштириб беришаяпти. Уларга ҳамиша омад ёр бўлсин”, - дейди Эрнандес.
“Кейинги турларда ҳам ВАР ишламаса, чемпионат даражасига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Умуман олганда, бугун футболчиларим кўрсатган ўйинни олқишлайман. Бир киши кам ўйнашларига қарамай ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилишди”
“Аброр Тошқўзиев агрессив ўйнади, деб айта олмайман. У шиддаткор футбол намойиш этди. Бундай ҳолат ҳар икки жамоада кузатилди”.