Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Омадсиз инглизлар. Икки мундиал орасида нима ўзгарди?

Баҳо:
+ | -

Англия ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалгача етиб борган эди. Ҳозирда асосий таркибдаги футболчилардан айримларининг фаолияти анча орқага кетди. Қуйида ўша футболчилар ҳақида гап боради.


Жек Батленд

2018 йилда Англия терма жамоаси дарвозасини қўриқлаш борасида катта муаммо бор эди. Савол эса битта: ишонч Жордан Пикфордга билдириладими ёки Жек Батлендга?
Тез орада бу масала ечилди ва Пикфорд асосий дарвозабон бўлди. "Эвертон" посбони ишончни оқлади. У орадан беш йил ўтса ҳамки, Англиянинг ишонган футболчиси бўлиб турибди. АПЛда ҳам Пикфорднинг кўрсаткичлари юқори. Аммо Батленд учун ҳаммаси тескари кечди. 2018 йилда "Сток Сити" билан Чемпионшипга йўл олган футболчи, захирада қолиб кетди. Ҳозир эса уни ҳеч эсламайди.

Дэнни Роуз

Роуз Россияда Англия билан асосий таркибда жанг қилган. Аммо орадан бир йил ўтиб, унинг "Тоттенхэм"даги ишлари ортга кетди. Футболчи кўплаб ирқий камситишларга учради. Қанот ҳимоячисининг тақдири эса номаълум эди. Биз бугун катта майдонларда унинг исмини эшитмаймиз.

Деле Алли

Деле Россиядаги мундиалга Саутгейтнинг асосий таркибида йўл олади. У ерда ўзини кўрсатади. Шундан кейин "Тоттенхэм" билан янги, 6 йилга мўлжалланган битим тузади. Аммо бу ривожланишга олиб келмади. Деле Алли ўз формасини йўқотиб қўйди. Моуриньо уни захирада қолдирарди. Орада "ПСЖ" унга қизиқиш билдирди. Бироқ, кеч эди. Унинг манзили "Эвертон" бўлди. Ҳозир эса Алли АПЛ футболчиси эмас.

Жесси Лингард

Собиқ "МЮ" ҳужумчиси худди Деле Алли сингари Саутгейтнинг ишонган футболчиси бўлган. У Россияда Панама, Колумбия ва Хорватия билан баҳсларда тўлиқ майдонда эди. Аммо мундиалдан кейин унинг "Манчестер Юнайтед"даги иши яхши кечмади. Хусусан, у 2019-20 йилги мавсумда жами 9 та АПЛ баҳсида майдонга тушди. Кейинги мавсумнинг биринчи ярмини ўтказиб юборди. "Вест Хэм"га ижарага берилди. Яна қайтиб келди. Охир-оқибат эса "Ноттингем Форест"га эркин агент сифатида бориб қўшилди.

Фил Жонс

"МЮ"да Магуайр билан муаммо бор пайтлари Жонс ёрдамга келарди. У бир пайтлар Фергюсон томонидан мақталган. 2018 йилги Жаҳон чемпионати Жонс учун Бельгия ва Россия билан ўйин орқали ёдда қолади. Унинг "қизил иблислар" сафидаги маоши ҳафтасига 100 минг фунт эди. Жонс "МЮ"да узоқ вақт давомида захирада ўтирди. Ҳозир ҳам у бу ишини давом эттирмоқда.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:00, 03.11.2022.
Ўқилди: 1971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.