Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Қатар жосуслик учун 537 млн. евро сарфлаган

Баҳо:
+ | -

Қатар ФИФА расмийлари ортидан жосуслик қилиш учун 391 миллион евродан 537 миллион еврогача маблағ сарфлаган.

SRF хабарига кўра, бундай маблағ мамлакатни футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилишининг олдини олишга қаратилган «махфий операциялар»га сарфланган. Маълум қилинишича, операцияда камида 66 нафар агент иштирок этган. ФИФА расмийларини кузатишга Қатар ҳукумати доираларига мансуб одамлар, жумладан, мамлакат амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳам алоқадор бўлган. Манбанинг қайд этишича, ФИФА жаҳон чемпионатини бошқа давлатга кўчиришга қарор қилмаслиги учун Американинг Global Risk Advisors компанияси ёлланган бўлиб, унинг асоси АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ агенти Кевин Чалкер бошчилигидаги собиқ разведка ходимларидан иборат.

2015 йилда Швейцария прокуратураси Россия ва Қатарга мос равишда 2018 йилги ва 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги берилиши юзасидан текширувни бошлаган ва якунда ФИФА ташкилотидаги коррупция масаласида жиноий иш очган эди. Шундан сўнг, ФИФА раҳбариятидаги бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳибсга олинди. The Guardian хабарига кўра, Қатарда жаҳон чемпионати ареналарини барпо этиш чоғида 6,5 мингга яқин муҳожир ҳалок бўлган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари баёнотига кўра, қурилишда ишчиларнинг ҳуқуқлари поймол этилган, шунингдек, уларнинг меҳнат шароити ҳам оғир бўлган. Мана шундай муаммолар замирида Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатини бошқа давлатга кўчириш ҳақидаги кўплаб чақириқлар янграган эди. Қатар жаҳон чемпиони мезбонлигини коррупция орқали қўлга киритгани, шунингдек, жаҳон чемпионати ареналарини барпо этиш чоғида ишчиларнинг ҳуқуқлари поймол этилгани ҳақидаги айбловларни инкор қилиб келмоқда.

Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 20 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 03.11.2022.
Ўқилди: 2332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик