Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Матеус Лима Круз: «Ўзбекистонда футбол кўпчилик ўйлагандан кўра яхшироқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзи иштирок этаётган барча турнирларда мувафаққиятли одимини давом эттираётган Қаршининг «Насаф» клуби бу йил ўз тарихида янги саҳифа очишга ниҳоятда яқин турибди.

Жамоа бутун мавсум давомида ОЧЛда ҳам, Суперлига баҳсларида ҳам бор йўғи бир мартадан мағлубиятга учради холос. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўтган турда Навоийда «Қизилқум»ни мағлуб этиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади. Биз мазкур учрашувда ғалаба келтирувчи «олтин»га тенглаштирилаётган гол муаллифига айланган бразилиялик Матеус Лима Круз билан суҳбатлашиб айрим саволларимизга жавоб олдик. (Суҳбат 25 октябрь куни ўтказилган эди)

- Авваламбор муҳим ғалаба билан табриклайман. Жамоангиз кучли рақибга қарши учрашувда сизнинг голингиз эвазига муҳим 3 очкони қўлга киритди...

- Мен бу ўйин қанчалик муҳимлигини билардим ва шунинг учун Навоийда ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандим. Лекин, «Қизилқум» жамоаси буни яхшигина қийинлаштирди. Чунки, улар ҳимояда зич ўйнаб, қарши ҳужумларда  фаол ўйнашди. Бироқ, биз охиригача курашдик ва Худо менга ғалаба голини киритишни насиб этган экан.

- «Насаф»нинг қолган ўйинлари нисбатан осон рақибларга қарши ўтади. Сизнингча, жамоангиз етакчиликни сақлаб қола оладими?

- Бу чемпионатда осон ўйинлар йўқ, ҳар бир клуб қандайдир мақсад учун курашмоқда. Шунинг учун биз диққат ва қатъият билан ўйнашда давом этишимиз ҳамда жамоамизни 1-ўринда ушлаб туришимиз керак.

- Сиз бу ерга бутунлай бошқа қитъадан, бошқача футболдан келгансиз. Шубҳасиз, мослашишда муаммолар бўлган. Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳа, мен бу ерга келганимда ўйинларга юз фоиз тайёр эмасдим ва ўйин амалиёти ҳам йўқ эди. Лекин, жамоага ёрдам бериш учун ҳар куни астойдил ҳаракат қилдим. Мана энди Худога шукур, натижалар келмоқда ва жамоа ўйинига жуда яхши киришиб кетяпман. Ке­йинги ўйинларда «Насаф» учун бор кучимни ишга солишда давом этмоқчиман.

- Ўзбекистондан таклиф қандай содир бўлди ва унинг нимаси Сизни ўзига тортди?

- Менежерим «Насаф» таклифи ҳақида гапирганида мен Бразилияда эдим ва клубнинг чемпион бўлиш нияти борлигини тушундим. Қолаверса, улар Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини давом эттираётган эди. Шунинг учун, бу таклиф жуда қизиқарли чорлов бўлди ва юртингизга келишга қарор қилиш ҳақида кўп ўйлаб ўтирмадим.

- Ўзбекистонга келишдан олдин юртимиз футболи ҳақида қандай фикрда эдингиз ва бу ерга келганингизда сизни нималар ажаблантирди?

- Чемпионатингиз Осиёда тобора ривожланиб бораётганини билардим. Жамоага келганимда мухлисларнинг илиқ қабул қилиши, стадионнинг тузилиши ҳамда барча ўйинлардаги ташкилий ишлардан ҳайратда қолдим. Мамлакатингизда футбол ҳақиқатдан ҳам кўпчилик ўйлагандан кўра яхшироқ экан ва мен бу ерда бахтлиман.

- Сколари, Зико ва Ривалдодек юлдуз ҳамюртларингиз «Бунёдкор»да ишлаганидан хабарингиз бўлса керак?

- Ҳа, бу ҳақда билардим. Агар, Ўзбекистон чемпионатида шундай юлдузлар ишлаган бўлса, демак мамлакатда ва чемпионатда шунга арзийдиган сабаблар борлигига ишончингиз комил бўлиши мумкин. Умид қиламанки, мен ҳам бу ерда узоқ вақт қолиб, ўзига хос тарих ёза оламан.

- Турнир жадвалига назар ташласак, «Насаф» энг камида кумуш медалларни қўлга киритиши мумкин. Бордию, пешқадамлик бой берилса, фожиага айланиб қолмайдими?

- Биз ўйиндан-ўйинга, босқичма-босқич ўсиш йўлида изланяпмиз. Ҳар бир ўйин кучли эканлигимизни ва бор эътиборимизни фақат бир жойга жамлаб ғалаба учун интилаётганимизни кўрсатиб бермоқда.

- Бразилиядаги дўстларингиз бу ердаги фаолиятингиз ва турмуш тарзингиз билан қизиқиши табиий. Уларга нималар ҳақида гапириб беряпсиз?

- Ҳа, улар мендан бу ерда ҳаёт, маданият қандай, деб сўрашади ва мен албатта, ижобий жавоб бераман. Ўзбекистон баъзи давлатларга ўхшамайди, бу ер менга жуда ёқади. Очиғи, мамлакатингизни яхшилаб ўрганишга вақтим етмаяпти. Чунки, доимо ўйинлар ва машғулотлар билан бандмиз. Лекин, ҳозиргача кўрган нарсаларимнинг барчаси жуда ёқимли.

- Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сермаҳсул ҳужумчилар камайиб бормоқда. Сизнингча, замонавий ҳужумчи қандай фазилатларга эга бўлиши керак?

- Менимча, уларда ҳаракатчанлик ва яхши техника бўлиши керак. Ана ўшанда биз Европанинг топ-лигаларида ҳам ўзбек ҳужумчиларини кўпроқ кўришимиз мумкин. Аслида, мен бу ерда Европада ҳам ўйнай оладиган бир нечта истеъдодларни кўрдим.

- Ўзбекистон кубоги финалига ҳам кам вақт қолди. Рақибингиз «Навбаҳор»нинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Улар яхши жамоага эга ва финал, битта ўйиндан иборат. Унда эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз фақат консентрацияни йўқотмаслигимиз керак. Бундай ўйинларда ким камроқ хато қилса, ўйинда ўша ғалаба қозонади.

- Қатар мундиалига ҳам оз вақт қолди. Шубҳасиз, фаворитлардан бири - Бразилиядан қандай натижа кут­япсиз?

- Мен албатта бош совринни кутаман. Ҳа муболағасиз, айни вақтда бизда кучли ўйинчилар бор. Назаримда, терма жамоамизда бу ижрочилар билан 6-жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун катта имконият бор.

- Равшан Эрматовни танийсизми? У юртингизда ўтган ЖЧ-2014 финалини бошқаришга тайинланганди, бироқ аргентиналиклар уни ўзлари учун омадсиз ҳакам деб ҳисоблашди ва бошқа ҳакамга беришди...

- Ҳа, у зўр ҳакам эди ва мен Эрматовнинг ассоциацияда ишлаётганидан хабарим бор. Албатта, бу мутахассис ҳакамлар савиясини кучайтириш борасида иш олиб боради деб ўйлайман. Ҳаммаси изига тушиб кетгунича бир оз сабр қилиш керак. Ўйлайманки, футболингиздаги бу муаммо ўз ечимини топади ҳамда ўзбек  ҳакамлари халқаро ареналарда олдингиданда кўпроқ эътирофга сазовор бўлади.

- Мавсум якунланганидан кейин Ўзбекистонда амалга оширишни истаган қандай режаларингиз бор?

- Ҳозирча билмайман. Балки, Ўзбекистоннинг қайсидир ҳудудига борармиз... Бу ҳақда мавсум тугаганидан ке­йин ўйлаб кўрамиз.

Хуршидбек ЮСУПОВ суҳбатлашди

“ИнтерФУТБОЛ” нашрининг 26 октябрь кунги пайшанба сонидан олинди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:12, 03.11.2022.
Ўқилди: 3825 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.