"Барселона" президенти Жоан Лапорта каталониялик ҳимоячи Жерар Пикенинг фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
"Жерард Пике ҳар доим "Барселона" тимсолининг бир қисми бўлган. У мен учун доим ўрнак бўлган, у билан ишлаш мен учун катта шараф эди. Жерар билан кетиш келишуви ҳалигача давом этмоқда, аммо Жерарда клубга ёрдам бериш истаги катта. У вазиятни ҳалол ўйин ва маош тўлаш нуқтаи назаридан тушунади", - дея каталонияликлар президентининг сўзларини келтиради италиялик журналист Фабрицио Романо.
Пике 3 ноябрь куни фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 35 ёшли ҳимоячи билан шартнома кейинги ҳафтада бекор қилинади.
Аввалроқ Пике "Барселона" билан шартномани бекор қилгани учун 50 миллион евродан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.