Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Виктор Кумиков: «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳар икки жамоа учун фойдали»

Баҳо:
+ | -

Про лига ғолиби – “Андижон” жамоамиз айни чоғда ўз қароргоҳида навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Гарчи, “Бургутлар” ўз олдига қўйилган вазифани шараф билан адо этишни уддалаган бўлса-да, олдинда яна 3 та учрашув турибди.

5 ноябрь куни про лиганинг 25-тур ўйинлари ўтказилади. Андижонликлар бу турда дам олишади. Кейинги турни клуб 10 ноябрь куни меҳмонда “Бухоро”га қарши ўтказади. Бош мураббий Виктор Кумиков режа асосида футболчиларни шуғуллантирмоқда. Қолаверса, шу кунларда ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамай, жамоа аъзолари ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришяпти. Бош мураббий клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Виктор Балютович, учта ўйинга дисквалификация туфайли ҳозирча учрашувларни мураббийлар штабидан кузата олмаяпсиз. Ўйинни четдан кузатиш сизга қандай кечяпти?
— Трибунадан туриб ўйиннинг натижаси учун қандайдир эпизодларга таъсир ўтказиб бўлмайди. Менинг назаримда бу энг асосийси.  

— Эсимда, мавсум бошланмасидан олдин “Андижон”ни Суперлигага қайтаришга ваъда бергандингиз ва мана, гапингизни устидан чиқдингиз. Айни пайтда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Яхшиямки, биз вазифани бир неча тур олдин бажардик. Шунингдек, муддатидан аввал биринчи ўринни ҳам ҳал қилдик. Ҳар доим шундай бўлса яхши бўларди.

— Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкин. Айтинг-чи, бу ўйин кўпроқ кимга фойдали?
— Ўйлашимча, бу ҳар бир жамоага фойдали бўлади. Боз устига, бу ишқибозларга ҳам қизиқарли. Фикримча, стадион мухлислар билан тўлади. Футболчилар бор кучлари билан тўп суришади.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:02, 04.11.2022.
Ўқилди: 2500 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик