Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун бешинчи кун жанглари ўтказилади. Унда беш нафар ватандошимиз иштирок этади.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокида бўладиган бугунги жанглар рўйхати
Бугун Иорданиядаги Осиё чемпионатида чорак финаллар бошланади. Унда 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
-52 кг: Феруза Казакова - Алтанцецег Луцаихан (Мўғулистон) (15:00)
-54 кг: Нигина Ўктамова - Житпонг Жутамас (Таиланд) (16:10 дан сўнг)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Прити (Ҳиндистон) (17:10 дан сўнг)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Тензин Дрюгел (Бутан) (20:40 дан сўнг)
-70 кг: Мавлуда Мавлонова - Маникон Баисон (Таиланд) (22:10 дан сўнг)
Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.