Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Мундиал яқин. Кучли ўн беш жамоа билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

 Кўплаб мухлислар сабрсизлик билан кутаётган Жаҳон чемпионати старт олишига 15 кун вақт қолди. Шу сабабли биз сизларга мундиалнинг 15 фаворидини таништирамиз. Бугун биз тилга оладиган жамоалар чемпионлик учун даъвогарлик қила олмаслиги мумкин, аммо улар 32 жамоа орасидаги ўйин сифати бўйича ҳар қандай жамоага бош оғриғи бўлиши мумкин. Демак биз, фаворитлар қаторида 15 ўринга лойиқ кўрилган 3 жамоа ҳақида маълумот беришни бошлаймиз. 

15. АҚШ 

Грег Бералтер бошчилигидаги Америка термаси ушбу мундиалда гуруҳ босқичида язши ўйинлар кўрсатиб, плей-оффга йўлланма олиши кутилмоқда. Бералтер қўл остида у қадар ёрқин йулдузлар ёки Донаван ва Демпси сингари соф етакчилар йўқ. Жамоа асосан келажаги порлоқ бўлиши кутилган ва кутилаётган таркиб билан мундиалга йўл олиши ойдинлашмоқда. Жамоанинг асосий ютуғи улар гуруҳ босқичида нисбатан енгилроқ 2 рақибга дуч келгани ва тақвим ҳам бир-мунча қулайлигида десак бўлади. Гуруҳ етакчиси бўлиши кутилаётган инглизлар билан "юлдузлар" 2 турда тўқнаш келишади. илк баҳс Уэльс термасига қарши бўлади. Айнан ўша илк ўйинда қўлга киритиладиган очко, АҚШнинг мундиалдаги йўлини белгилаб беради. Жамоа таркиби жиҳатидан Америка 2 рақиби Уэльс ва Эронга қараганда кучлироқ. 

Жамоа юлдузлари: Сержиньо Дест("Милан"), Уистон Маккенни("Ювентус"), Пулишич("Челси"), Жио Рейна ("Боруссия Д") ва Бренден Ааронсон ("Лидс") 

15. Мексика 

Яна бир Шимолий Америка қитъаси вакили доим мундиалда кутилмаган натижалари билан мухлисларни ҳайратга солиб келаверади. Улар етакчиларни гуруҳда қолдириб юбориш бўйича кўплаб жмоаларга мастер-класс ўтаб беришса бўлади. Унчалик кучли бўлмаган таркиб мундиалларга бошқача тайёрланади. Херардо Мартино бошчилигидаги жамоа Польша Аргентина ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олган. Бу ўринга Польша ёки Мексика танловини қилиш керак пайти кўп ўйлаб ўтирмай Мексикани танладим. Бунга эса асосий сабаб жамоадаги аксарият футболчилар Левандовски бошчилигидаги жамоа футболчиларидан савиялироқ. Польшада эса фақат Левандовски, Мэтти Кеш, Зелински ва Шчесни топ футболчи.  Шунингдек, ўша айтаётган футболчиларим мундиаллардаги тажриба борасида мексикаликлардан ортроқда. Мексика аньанаси давомм этса, биз мундиалнинг гуруҳ босқичида Месси ёки Левадан бири билан хайрлашамиз. Ёки мундиалларнинг энг яхши дарвозабони Очоа Осиёни эртароқ тарк этади. 

Жамоа юлдузлари: Очоа ("Америка"), Эдсон Алварес ("Аякс") Андрес Гуардадо ("Бетис") Эктор Эррера ("Ҳьюстон") Рауль Ҳименес ("Вулвз") ва Ирвинг Лосано ("Наполи") 

15. Сербия 

Бу жамоани етакчилар қаторида кўриш сал ғалати туйилиши мумкин. Аммо улар бунга арзийди. Гуруҳда Швейцария ва Сербия тўқнашуви ёниши аниқ. Улар бир-бири билан футбол ўйнмаслиги аниқ. Бу ўйин шунчаки жангга, стадион эса жанг майдонига айланиб кетади. Швейцария тажриба борасида Сербиядан устун ва улар ҳақида сал кейинроқ тўхталиб ўтамиз. Мундиал саралаши босқичида Сербия Португалия билан бир гуруҳга тушгани ва гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлагани ҳамманинг эсида бўлса керак. Якунда португаллар ўтиш ўйинлари туфайли мундиалга чиптани қўлга киритган эди. Бу сафар серблар Бразилия ва Швейцария билан бир гуруҳда ғолиблик учун курашади. Камерун эса фақатгина очко улашадиган жамоа бўлиб қолиши мумкин. 

Жамоа юлдуздари: Душан Тадич ("Аякс"), Филипп Костич ("Ювентус"), Александар Митрович ("Фулхэм"), Лука Йович ("Фиорентина") ва Душан Влахович ("Ювентус")   

Давоми бор. 

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:58, 05.11.2022.
Ўқилди: 4517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2664]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2263]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1777]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1662]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1648]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1529]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1478]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1333]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1325]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1263]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.