Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

ЕЧЛ. Инглиз клубларининг эҳтимолий рақиблари ким бўлиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Англиянинг ЕЧЛ мусобақасида қатнашаётган 4 клуби ҳам нимчорак финал босқичига қийинчиликсиз йўл олди. АПЛ шарафини ҳимоя қилаётган "Манчестер Сити", "Челси" ва "Тоттенхэм"лар ўз гуруҳларини етакчи сифатида якунлаган бўлса, "Ливерпуль" "Наполи"дан кейинги, иккинчи поғонани эгаллади. Шу сабабли Юрген Клопп шогирдлари нимчорак финалда гуруҳ баҳсларини етакчи сифатида тугатган рақибга дуч келади. Қуйида қуръанинг эҳтимолий кўриниши ҳақида гап боради.

Ушбу қуръага кўра, "Ливерпуль" ничорак финалда "Бавария" билан тўқнаш келади. Агар амалда ҳам шундай бўлса, биз Садио Маненинг "Энфилд"га қайтишини кузатишимиз мумкин бўлади. Немис гиганти гуруҳ баҳсларини барчасида ғалабага эришди. Шу сабабдан ўзига, нисбатан осонроқ рақиб кутишга ҳақли.
"Ливерпуль", шунингдек, қуръада "Реал" ёки "Бенфика"га қарши ўйнаши ҳам мумкин. Агарда шундай бўлса, биз Дарвин Нуньеснинг собиқ жамоасига қарши чиқишини кўриш имконига эга бўламиз.

"Челси" душанба куни бўлиб ўтадиган қуръадан кўп нарса умид қилади. Лондонликларга эҳтимолий рақиб "Айнтрахт" бўлади. Албатта, бу вариант "Челси" учун "ПСЖ" ёки "Боруссия Дортмунд"га қарши чиқишдан яхшироқдир.
Шунингдек, тахминий жуфтликларда "Тоттенхэм" ва "Брюгге" рақибга айланиши айтилган. Антонио Конте фаолиятида ЕЧЛнинг чорак финалидан уёғига ўта олмаган. Агарда ҳақиқий қуръада ҳам "Брюгге" рақибга айланса, у ҳолда "Тоттенхэм"нинг имкониятлари яхшироқ бўлади.

Пеп Гвардиола жамоаси бўлмиш "Манчестер Сити", "Интер"га қарши ўйнаши айтилган. Эрлинг Холанд омон бўлиб турса, "шаҳарликлар" учун "Интер" тўсиғидан ўтиш унчалик ҳам муаммо бўлмайди.


"Наполи" ўз гуруҳида етакчи эди. Шу сабабдан "BVB" билан тўқнаш келиш эҳтимоли мавжуд.
"Реал Мадрид" эса "Милан"га дуч келиши айтилган. Шунингдек, қолган икки жуфтликдан "ПСЖ" - "Порту" ҳамда "Лейпциг" - "Бенфика" ўрин олган.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:00, 05.11.2022.
Ўқилди: 2233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик