"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау қишки трансфер ойнасида "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.
Инглиз клуби Португалия терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси учун 120 миллион евро таклиф қилишга ва унга мавсум учун 10 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Tuttomercatoweb хабар берди.
Леау "Милан"га 2019 йилда "Лилл"дан 29,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.Рафаэль жамоа сафида 133та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол урган ва 30та голга ассистентлик қилган.
Ўтган мавсумда у жамоасига 11 йил ичида биринчи марта Италия чемпионлигини қўлга киритишига ёрдам берди.
Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилда якунига етади. Рафаэль Леаунинг нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.