Иорданиянинг Амман шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг бугунги баҳслари Ўзбекистон ва Эрон вакилларининг қарама-қаршилигига бой бўлмоқда.
Ҳозиргина якунига етган беллашувда Абдумалик Халаков (-57 кг) Сажжад Муҳаммадга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Ушбу ғалаба Халаковга ярим финал йўлланмасини тақдим қилди.