Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти клубдаги фаолиятини якунлаган ҳимоячи Жерар Пике ҳақида гапирди.
“У ўз даврининг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири эди. Ақлли, тоза, лекин унинг ўзи фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бундай қарорни ўзингиз қабул қилиш имконига эга бўлишингиз жуда муҳимдир. Пикега энг яхши тилакларимни тилайман", — деди Анчелотти Mundo Deportivo нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2004 йилгача клубда ўйнаган, кейин эса "Манчестер Юнайтед"га ўтган ва "Сарагоса"да ўйнаган. Ҳимоячи 2008 йилда каталонияликлар сафига қайтган. Пике "Барселона" билан биргаликда 28 та соврин ютган ва жамоа учун 616 та ўйинда майдонга тушган.