“Барселона” тарбияланувчиси Алехандро Бальде жамоа билан янги меҳнат шартномаси тузиши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлари орқали хабар беришича, клуб раҳбарияти 19 ёшли футболчи билан ҳамкорликни 2027 йилнинг ўрталарига қадар узайтиришга тайёр.
Каталониялик вакиллар аллақачон Бальденинг агенти билан музокарага киришиб, ўз шартларини таклиф қилишган. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Жорий мавсумда иқтидорли ҳимоячи Испания чемпионатида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.