“Аталанта” ҳимоячиси Хосе Паломино шу ёзда допинг қабул қилгани учун дисквалификация қилинган эди. Натижада аргентиналик футболчи ҳаттоки жамоа билан машғулот ўтказа олмади. Энди Италия миллий антидопинг трибунали бу иш бўйича Паломинони оқлади. Натижада 32 ёшли футболчи машғулотларга қайтади.
"Мен жуда хурсандман! Мен адолатга ишонардим ва энди имкон қадар тезроқ жамоа билан ишлашга қайтиш ҳақида ўйлаяпман", - деди Паломино "Аталанта" расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” айни дамда Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.