Москванинг "Локомотив" клуби Англиялик ҳужумчи Майкл Оуэнни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда ESPN хабарлар манбаси CNNга ҳавола бериб хабар қилмоқда.
Таькидланадики, 32 ёшли Оуэнга Қатарнинг "ал-Райян" ва Туркиянинг "Сивасспор" клублари қизиқиш билдирган.
Ўтган мавсумда Оуэн "МЮ" сафида Англия чемпионатининг битта ўйинида иштирок этган. Ҳозирда футболчи эркин агент мақомида.