Испания чемпионатининг 14-турида турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Барселона” Памплонанинг “Осасуна” жамоаси билан куч синашди. Ўйин каталонияликлар учун жуда кутилмаган ва жуда ёқимсиз тус олди - биринчидан, улар олтинчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборди, иккинчидан, Роберт Левандовскига қизил карточка кўрсатилди.
Учрашувнинг танаффус вақтида эса “Барселона”нинг яна бир футболчиси – Жерар Пикега қизил карточка кўрсатилди. У жамоадошларини қўллаб-қувватлашга ва улар билан Памплонага боришга қарор қилди, лекин ҳакамга нимадир тушунтиришга шошилиб, дарҳол қизил карточка олди.
Маълум бўлишича, бу Пикенинг "Барселона" сафидаги ўн биринчи қизил карточкасига айланди ва бу кўрсаткичга кўра, у Христо Стоичковга етиб олди.