Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Достон Ҳамдамов: "Бизнинг ғалабалар жамоанинг машғулотлардаги меҳнати маҳсули деб ўйлайман"

Баҳо:
+ | -

"Қизилқум" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" матбуот хизмати Достон Ҳамдамовнинг ўйинга оид фикрлари билан қизиқди.

- Охирги турларда жамоа ишончли ва чиройли ғалабаларга эришмоқда, ушбу ўйин ҳам бундан истисно эмас. Жамоа юқори суръатни ушлаб олди. Рақибларнинг очко йўқотиши жамоага анча устунлик берди. Ўйин олдидан жамоа қандай кайфиятда эди?

- Бизнинг ғалабалар жамоанинг машғулотлардаги меҳнати маҳсули деб ўйлайман. Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Биз учрашув олдидан рақибларимиз ўйинига эътибор бермадик. Ушбу ўйин ҳақида ўйладик ва ўзимизга керак бўлган натижага эриша олдик.

- Жамоа биринчи бўлимдаёқ ўйин масаласини ҳал этгандек бўлди, лекин иккинчи бўлимда ҳам гол уришда давом этди. Таблодаги йирик ҳисоб бунга исбот. Жамоа иккинчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилиб туришига нима сабаб бўлди?

- Мураббийлар кўрсатмасига кўра, ҳужум қилишда давом этдик ва яна голлар урдик. Иштиёқ ҳам етарли эди. Йигитлар гол уришни истаётган эди ва шунга эришдик.

- Сўнгги турда пойтахт дербиси кутмоқда ва ўша ўйинда чемпионлик масаласи ҳал бўлади. Жамоада кайфият аъло даражада, лекин охирги ўйин осон кечмаслиги аниқ.

- Албатта, чемпионатни якунлаб берувчи баҳс олдинда бизни кутмоқда. Дерби осон бўлмайди, лекин барчаси ўз қўлимизда ва қандай натижага қайд этишимиз ўзимизга боғлиқ. Жамоа чемпионликни мақсад қилган. Чемпионликка эришиш учун қўлимиздан келган барча имкониятларни ишга соламиз" - деди Ҳамдамов.

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Киритилди: 11:07, 09.11.2022.
Ўқилди: 1286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.