"Пахтакор"нинг истеъдодли футболчиларидан бири бўлган Муҳаммадали Ўринбоевга Максим Шацких иккинчи даврада кўпроқ ўйин амалиётини беришни бошлади. "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин унинг фикри қуйидагича бўлди:
"Биринчи навбатда чиройли ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Бугун муҳим уч очкони кўлга киритдик ва сўнгги тур олдидан ўз вазифамизни янада осонлаштирдик, рақибларимиз ҳам очко йўқотибди. Мақсадимиз чемпионлик ва биз бунга эриша оламиз".
- Максим Шацких жамоани анча ёшартирди, иккинчи бўлимда ёшлар ўйин амалиётига эга бўлиш учун имконият бермоқда.
- Мураббий ёшларга ва шахсан менга бераётган ўйин амалиёти учун миннатдорман. Бу ёш футболчиларга ўзини кўрсатиш учун яхши имконият. Ҳозир бу имкониятлардан фойдаланиб, тажрибали ўйинчилар билан майдонда ҳаракат қилишим менга катта тажриба бермоқда.
- Чемпионликка эришиш учун яна битта қадам қолди. "Бунёдкор" билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида олдиндан нима дея оласиз?
- Сўнгги турда чемпионлик масаласи ҳал бўлади, ўйинга яхши тайёрланишимиз зарур. Беллашув осон кечмайди ва биз меҳмон сифатида ўйнаймиз. Ижобий натижага эришиб, олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз ва чемпионликни қўлга киритамиз деган умиддаман!" - деди Ўринбоев.