Бугун Ўзбекистон спорт делегацияси Лондонга учиб кетади. Яна 3 кундан сўнг Буюк Британия пойтахтида ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши маросими бўлиб ўтса, 28 июлдан бошлаб спортчилар медаллар учун курашга киришиб кетишади. 15 кун давомида бизни ўта қизиқарли мусобақалар кутиб турибди.
Ушбу улкан спорт форумида ҳар бир ўзбекистонлик спортчининг иштирокини сайтимиз орқали батафсил ёритиб боришни мақсад қилганмиз. Лондонда Ўзбекистон шарафини 55 нафар спортчи ҳимоя қилишидан хабарингиз бор. Демак, биз ишлашдан, сиз азиз ўқувчилар эса атлетларимизнинг Олимпиададаги иштирокини кузатиб боришдан чарчамайсиз.
Олимпия ўйинларига нисбатан мухлисларнинг қизиқишларини орттириш мақсадида бир қатор лойиҳаларни ўйлаб қўйганмиз. Бугун ана шундай лойиҳалардан бири — ВИКТОРИНАни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Сизга 5та олимпиадага оид саволлар тақдим этилади. Мазкур саволлар ўзбекистонлик спортчиларнинг олимпиададаги иштирокига оид бўлиб, тахмини энг кўп тўғри чиққан 3 нафар мухлисга сайтимиз томонидан махсус совғалар тақдим этилади:
1-ўринга — Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари имзоси қўйилган футбол тўпи;
2-ўринга — уяли алоқа телефони;
3-ўринга — USB-модем.
ВИКТОРИНА ҚОИДАЛАРИ
1. Викторина саволлари Олимпиаданинг спорт мусобақалари бошланадиган кун — 28 июль соат 10:00гача очиқ туради.
2. Викторина саволлари башорат кўринишида бўлиб, Олимпиада пайтида ҳар бир саволнинг жавоби маълум бўлиши билан мухлислар рейтинги эълон қилиб борилади.
3. Викторинада сайтда рўйхатдан ўтган мухлислар иштирок этишади (рўйхатдан ўтиб қўйишингизни тавсия қиламиз. Боиси, ҳали рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар кўп танловларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади). Рўйхатдан ўтиш учун - веб версия учун ва мобиль версия учун.
4. Викторина тест кўринишидаги саволлардан иборат бўлиб, ҳар бир саволга алоҳида-алоҳида жавоб бериш лозим. Саволларга жавоб бериш муддати якунлангунча барча саволларни белгилаш имкониятига эга бўласиз.
5. Олимпия ўйинлари сўнгида мухлислар рейтингини эълон қиламиз. Энг кўп балл тўплаган мухлислар сони 3 нафардан ошиб кетса, ғолиблар номи қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
Саволларга жавоб бериш учун:
веб-саҳифа орқали - Викторина саҳифаси
мобиль версия орқали - Викторина саҳифасига ўтинг.