Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Ракитич юбилей ўйинини ўтказди

Баҳо:
+ | -

"Севилья" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Испания чемпионатида юбилей учрашувини ўтказмоқда.

Opta қайд этишича, шу дақиқаларда "Реал Сосьедад"га қарши ўйин хорват учун Ла Лигадаги 400-ўйин бўлди.

Эътиборлиси, 34 ёшли ярим ҳимоячи ўзининг жамоалари “Севилья” ва “Барселона” сафида роппа-роса 200 та ўйин ўтказган. Аввалги 399 учрашувда футболчи 57 гол уриб, 67 голга ассистентлик қилган.

Иван Ракитич Испанияга 2011 йилнинг бошида келган ва Германиянинг “Шальке-04” жамоасидан “Севилья”га 2,5 миллион евро эвазига ўтган эди.

Уч ярим йил ўтиб ярим ҳимоячини "Барселона" ўз сафига қўшиб олди, у трансфер учун 18 миллион евро тўлади ва 2020 йилда футболчи яна собиқ жамоасига қайтди.

Киритилди: 23:35, 09.11.2022.
Ўқилди: 1343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик