Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари доирасида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бошланди.
Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов финал йўлланмаси учун мўғулистонлик Хархуу Энхмандахга қарши қийин жанг ўтказди.
Биринчи бўлимда ҳакамларнинг 4 нафари устунликни мўғул спортчисига беришди. Ўзбекистонлик боксчи иккинчи раунддан бошлаб тажовукорликни ошириб, ўз ҳаракатларига спортча жаҳл қўша олди. Натижада Ҳасанбой кейинги икки раундни ўз фойдасига ҳал қилиб, жангда ғалаба қозонди.
Дўсматов финалда қозоғистонлик жаҳон чемпиони Сакен Бибосинова қарши тўқнаш келади.
Аввалроқ Саиджамшид Жаъфаров ва Лазизбек Мулложонов финалга йўл олган, Шаҳзод Музаффаров, Атҳамжон Муҳиддинов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалда енгилиб, бронза медалига эга чиққани хабар қилинганди.
10 ноябрь куни яна қуйидаги боксчилар ўз жангини ўтказади:
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Гантумур Лундаа (Мўғулистон) (20:45 дан сўнг)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев — Чу Эн Лаи (Хитой Тайпейи) (21:00 дан сўнг)
-80 кг: Одилжон Аслонов — Омурбек Бекжигит улуу (Қирғизистон) (22:00 дан сўнг)
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Аҳмат Сулайман (Иордания) (22:30 дан сўнг)