ОЧЛ-2012нинг чорак финалида "Бунёдкор"га рақиб бўладиган "Аделаида Юнайтед" клуби ҳозирда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб дарвозабони Эуген Галекович эса жамоадошларини яхши ўйнашга ва ўзларини кўрсатишга чорламоқда.
"Чемпионлар лигаси 10 ҳафтада якунига етади. Бу эса йигитларга ўзларини кўрсатиш учун яхши имконият. Улар асосий таркибда тушишга муносиб эканликларини исботлашлари лозим", дейди Австралия лигасининг 2 карра энг яхши даврозабони.
"Агар мусобақада ғалаба қозонсак, Австралиядаги болаларга улкан қувонч берган бўлардик. Ёшлик пайтимда ўз кумирларим иштирокидаги ўйинларни кўришга борганман ва уларнинг ўйинлари хотирамда узоқ вақт сақланиб қолган. Биз ҳам болаларнинг хотирасида ана шундай сақланиб қолишни истаймиз", дейди Галекович.
Эслатиб ўтамиз, "Аделаида Юнайтед" ва "Бунёдкор" жамоалари гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва Тошкентда 2:1 ҳисобида австралияликлар ғалаба қозонишган бўлса, жавоб ўйинида ҳисоб очилмаганди. Чорак финал ўйини эса 19 сентябрь (Австралияда) ва 3 октябрь кунлари бўлиб ўтади.