Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь - Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс - Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср - Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф - Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор - Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн - Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Лондон-2012. Делегациямиз тантанали равишда Олимпиадага кузатилди

Баҳо:
+ | -

Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон делегациясининг асосий гуруҳи кеча Англия пойтахтига жўнаб кетишди.

Мардонавор спортчиларимизни муносиб кузатиш мақсадида Тошкент халқаро аеропортига турли вазирлик ва қўмита раҳбарлари, мамлакатимиз спорт жамоатчилиги, ОАВлари ходимлари жам бўлишди.

Кузатиш маросимида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари А.Арипов тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамига йўлланма олишнинг ўзига улкан муваффақият эканлигини ва доимо ўз олдиларига юқори мақсадларни қўядиган спортчиларимиз ана шу зафарли одимларни Лондон спорт саройларида ҳам давом эттиришларига ишонч билдириб, бу йўлда уларга омад ва зафарлар ёр бўлишлигини тилади.

Шундан сўнг Англиянинг Ўзбекистондаги элчиси Руперт Жой сўзга чиқиб, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортга Давлат миқёсида катта эътибор қаратилаётганлиги ва бу ўз навбатида халқаро майдонларда қўлга киритилаётган ғалабаларнинг асосий омили бўлаётганлигини мамнуният билан таъкидлаб, дунёнинг энг сара спортчилари иштирокида ўтадиган Олимпиада ўйинларида мамлакатимиз спортчиларга улкан муваффақиятлар тилади.

— Бундай кузатиш муросимлари биз спортчиларни янада руҳлантириб, янгидан-янги зафарлар сари чорлайверади. Шу боис бундай тадбирларнинг аҳамияти жуда ҳам юқори деб биламан - дейди бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон байроқдори Элшод Расулов. Ватан шаънини мана шундай йирик спорт мусобақаларида ҳимоя қилиш ҳар бир спортчи учун ҳам шарафли, ҳам масъулиятли. Мен 2010 йили Гуанчжоуда иккинчи бор Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритганимда, Олимпиада ўйинларида ҳам Ватаним байроғини энг юқорига кўтаришга астойдил ният қилган эдим. Айни пайтда жисмоний ва руҳий жиҳатдан юқори спорт формасидаман. Шундай экан, Лондон рингларида ҳам муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллик байрамига Олимпиада ўйинларининг медали билан қайтишга астойдил бел боғлаганман.

— Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчи учун улкан орзу ҳисобланади. Мен ана шундай бахтга муяссар бўлганимдан жуда ҳам хурсандман. Олимпиада ўйинларининг лицензиялари учун бу сафар ўта муросасиз кураш кечди. Биз спортчиларга ана шундай муросасиз баҳсларда муносиб иштирок этишимиз учун тайёргарлик босқичларида барча шароитлар яратиб берилди. Бизга кўрсатилган алоҳида ғамхўрлик ва катта ишончга жавобан биз ҳам лицензияларни қўлга киритиш учун астойдил харакат қилдик. Энди навбат Олимпиадага. Насиб этса, энг йирик спорт байрамида ҳам Президентимиз, халқимиз, устозларимиз ишончини оқлаш учун бор куч ва махоратимизни ишга соламиз - дейди Лондон Олимпиадасида сузиш мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Юлдуз Қўчқорова.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 июль куни Лондон шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси байроғининг кўтарилишига бағишланган тадбир ўтказилади. 27 июлда эса ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Биз ҳам ўз навбатида Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этиб, юрт довруғини янада юксалтиришга бел боғлаган делегациямизнинг барча аъзоларига улкан муваффақиятлар тилаб, хушхабарлар билан қайтишларини тилаб қоламиз.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 09:56, 25.07.2012.
Ўқилди: 6211 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.