Кириш Регистрация

Германия ва Испания бўлган гуруҳда Япония қандай жон сақлаб қолади?

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини 23 ноябрь куни бошлайди.

Германия ва Испанияни ўз ичига олган гуруҳдан чиқиш деярли имконсиз, аммо жамоанинг ижобий ҳолатларига тўхталамиз.

Япония терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги иштироки тарихи

Япония терма жамоаси 1998 йилда жаҳон чемпионатида дебют қилган ва шундан бери турнирларни ўтказиб юбормаган. 1998, 2006 ва 2014-йилларда японияликлар плей-оффга чиқа олмаган, 2002, 2010 ва 2018 йилларда эса гуруҳдан кейинги босқичга йўл олган, бироқ 1/8 финалда ўз юришини тўхтатган. Катта эҳтимол, Қатарда ҳам "самурайлар"нинг сенсация кўрсатиши қийин.

Жаҳон чемпионатларида Япония термаси билан гуруҳда кимлар бўлган?

Японлар бир қарашда гуруҳдан чиқиб кетиш эҳтимоли бордек кўринадиган квартетга эга. Яққол фаворитлар Германия ва Испания. Шу жиҳатдан осиёликларнинг Европа жамоалари қийинчиликларини енгиб ўтиши анча мушкул. Бунинг устига, Коста-Рика ҳам жаҳон чемпионатларида сенсация яратишни биладиган жамоалардан бири ҳисобланади.

Япония терма жамоаси Жаҳон чемпионатида қандай ўйнаши ва қайси ўринни эгаллайди?

Япония терма жамоаси учун гуруҳдан чиқиш ҳам ажойиб натижа бўлади, бунга эришиш жуда қийин бўлади. Агар осиёликлар биринчи босқични енгиб ўтишса, бундан кейинги босқич осон бўлмайди, демак, 1/8 финал якуний орзудек туюлади.

Япония терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 та футболчи номини эълон қилган.

Дарвозабонлар: Сюити Гонда («Симидзу»), Дэниел Шмидт («Сент‑Труйден»), Эйдзи Кавасима («Страсбург»).

Ҳимоячилар: Мики Ямане («Кавасаки Фронтале»), Хироки Сакаи («Урава Редс»), Мая Йосида («Шальке»), Такэхиро Томиясу («Арсенал»), Сого Танигути («Кавасаки Фронтале»), Коу Итакура («Боруссия» Менхенгладбах), Юто Нагатомо («Токио»), Юта Накаяма («Хаддерсфилд»), Хироки Ито («Штутгарт»).

Ярим ҳимоячилар: Ватару Эндо («Штутгарт»), Хидемаса Морита («Спортинг»), Ао Танака («Фортуна»), Гаку Сибасаки («Леганес»), Каору Митома («Брайтон»), Даити Камада («Айнтрахт»), Такефуса Кубо («Реал Сосьедад»).

Ҳужумчилар: Дайдзэн Маэда («Селтик»), Такума Асано («Бохум»), Аясэ Уэда («Серкле Брюгге»), Юки Сома («Нагоя Грампус»), Дзюня Ито («Реймс»), Рицу Доан («Фрайбург»), Такуми Минамино («Монако»).

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 20:38, 11.11.2022.
Ўқилди: 2417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.