Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Кака яқин орада ўзининг собиқ жамоаси "Милан" сафига келиб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда италиянинг бир нечта футбол нашрлари хабар тарқатмоқда.
Куни кеча футболчининг агенти Гаетано Паолилло "Милан" вицеғпрезиденти Адриано Галлиани билан Милан ресторанларидан бирида учрашганлиги ва бу учрашув чоғида бразилиялик футболчини Миланга қайтариш варианти кўриб чиқилганлиги айтилмоқда, Sport Italia тарқатган маълумотларда.
"Милан" раҳбарияти бу трансфер орқали яна ўз мухлисларининг қўллабғқувватлашларига умид қилишмоқда. Сабаби, жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари сотиб юборилгач, клуб мухлислари йиллик абонементларни қайта топшириб юборишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Кака кеча "Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ўз келажаги борасида клуб офисида суҳбат қурган. Бразилиялик футболчи "Реал"нинг кечаги ўртоқлик учрашуви қайдномасига ҳам киритилмаган.