Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария хорватиялик футболчи Лука Модричнинг "Реал" сафига ўтиши ҳақида ўз фикрини биллдириб ўтди.
"Модрич - жуда зўр футболчи. У ҳар қандай жамоани кучайтира оладиган савиядаги ўйинчидир. У жамоамизга келиб қўшилса ажойиб иш бўлар эди. Афсуски, бу масалани ҳал этиш менинг қўлимдаги иш эмас, дея Ди Мариянинг интервьюсидан парча келтирмоқда Қироллик клуби расмий сайти.