Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Лондон олимпия шаҳарчасида давлатимиз байроғи кўтарилди

Баҳо:
+ | -

ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун келган Ўзбекистон спорт делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Олимпия шаҳарчасига жойлашди.

Умумий майдони қарийб 40 гектарни эгаллаган Олимпия шаҳарчасида 2818 бино қад ростлаган. Олимпиадага келган 205 мамлакатнинг спорт делегациялари шу ерда яшайди. Олимпия шаҳарчасида туну кун ишлайдиган овқатланиш ҳудуди, банклар, банкоматлар, кафелар, гўзаллик ва саломатлик марказлари, замонавий тренажёр хоналари, кўнгилочар марказлар мусобақа иштирокчилари хизматида.

Олимпия шаҳарчасининг маданий марказига айланган, расмий, маданий, тантанали тадбирлар, кўргазма ва шоулар ўтказиладиган махсус ҳудудда иштирокчи мамлакатлар қаторида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграб, давлат байроғи кўтарилди.

– Олимпия ўйинлари бошланиши арафасида ташкил этилган бундай ҳаяжонли маросим барчамизни спорт оламининг энг нуфузли мусобақасида муносиб иштирок этиб, Президентимиз ва халқимизнинг ишончини оқлашга ундайди, беллашувларда ғалабаларга илҳомлантиради, – дейди бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев. – Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, тинчлиги ва буюк келажаги тимсолидир. Биз, спортчилар учун давлатимиз байроғи куч-қудрат, жасорат, ғалаба рамзидир. Шу боис муқаддас байроғимизни доимо баланд тутиш учун курашамиз. Халқаро майдондаги ғалабаларимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янграганида қалбимиз фахр-ифтихорга тўлади. Буларнинг барчаси мустақиллик туфайли эканини қайта-қайта юракдан ҳис этамиз. Зеро, бу галги Олимпиада истиқлолимизнинг 21 йиллиги арафасида ўтмоқда.

ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида дунёнинг энг сара спортчилари ўттиздан ортиқ спорт тури бўйича 302 медаллар жамланмаси учун куч синашади. Лондон Олимпиадасининг мураккаб саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 54 нафар ҳамюртимиз спортнинг ўн етти тури – бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, трамполин, велоспорт, сузиш, енгил атлетика, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин ва юнон-рум кураши, ўқ отиш, қиличбозлик ва теннис бўйича беллашувларда жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 08:53, 26.07.2012.
Ўқилди: 6041 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.