Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ФИФА Бин Ҳаммамни энди 90 кунга четлатди

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг Аҳлоқ бўйича қўмитаси Муҳаммад Бин Ҳаммамни вақтинчалик чора сифатида 90 кунга футболдан четлатди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

ОФК собиқ президенти Муҳаммад Бин Ҳаммамга нисбатан 2011-йилда очилган иш бўйича шу йилнинг июл ойида Спорт-арбитраж суди якуний қарорни чиқарган ва унда “иш бўйича далилларнинг етарли эмаслиги сабаб” Муҳаммад Бин Ҳаммам оқланган эди. Шундан сўнг ОФК Тартиб-интизом қўмитаси Бин Ҳаммамни 30 кунга четлатганди.

ФИФАнинг Бин Ҳаммамга нисбатан янги четлатиши ФИФА Аҳлоқ кодексининг 83-моддаси 1-банди ҳамда 62-моддасининг 2-бандига асосан амалга оширилган бўлиб, бу қатарлик футбол амалдорининг суриштирув ишларига ҳалал бермаслиги ҳамда ҳақиқатни юзага чиқариш учун унга қарши далилларни етарли даражада тўплаш мақсадида қилинган.

ОФКнинг собиқ президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам 2011-йилнинг июл ойида ФИФА томонидан бир умрга футболдан четлатилган эди, ўшанда уни ФИФА президентлигига сайланиш учун Кариб минтақасидаги мамлакатларининг овозини сотиб олишга ҳаракат қилганликда айблашган эди. 2012-йилнинг 19-июл куни эса Спорт-арбитраж суди умрбод четлатиш жазосини бекор қилганди.

Шундан сўнг Бин Ҳаммам ОФК Ижроия қўмитаси ҳамда ОФКга аъзо мамлакатларнинг футбол уюшмаларига мактуб йўллаб, унда у ўз ғалабаси билан уларни табриклаган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:46, 27.07.2012.
Ўқилди: 5811 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.