Кириш Регистрация

"Бавария"нинг айни вақтдаги ҳақиқий етакчиси янги шартнома имзолашга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумчиси Эрик-Максим Чупо-Мотинг маоши оширилиши шарти билан клуб билан янги шартнома имзолашга тайёр, деб хабар беради Bild.

Чупо-Мотингнинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Футболчининг ҳозирги маоши йилига 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

Олдинроқ мюнхенликлар футболчига бонуслар билан бирга йилига тахминан 5 миллион евро ишлаб олиши мумкин бўлган шартнома таклиф қилиши ҳақида хабар берилганди.

Камерунлик ҳужумчи жорий мавсумда “Бавария” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 22:25, 16.11.2022.
Ўқилди: 1972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.