Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Роналду: «Агар ЖЧ-2022 финалида Аргентинани мағлуб этсак, футболчилик фаолиятимни дарҳол якунлайман. 100 фоиз»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "The Sun" нашрига берган интервьюсида Лионель Месси ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

– ЖЧ-2022 финалида Португалия ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келиш ғоясига фикрингиз қандай? Сиз 2та, Месси 2та гол уради ва 94-дақиқада сиз учинчи голни уриб, мусобақа ғолибига айланасиз. Шундай орзу борми?
– Бу орзу қилиш учун ҳам ҳаддан ташқари яхши ғоя. Голни бошқа ўйинчи, ҳаттоки дарвозабон урса ҳам, мен дунёдаги энг бахтли инсон бўламан. Агар сиз айтган воқеа юз берса, мен футболчилик фаолиятимни дарҳол якунлайман. Юз фоиз.

Месси ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин. У барчасини футбол учун қилмоқда.

– Ўзингизни ҳисобга олмаганда, Месси сиз кўрган футболчилар орасида энг яхшисими?
– ЎЙлашимча, ҳа. У, Зидан... Менга қарши ўйнаган футболчилар орасида, у энг яхшиси.

– У билан бирга кечки овқатни тановвул қилганмисиз?
– Ҳеч қачон.

– Буни истармидингиз?
– Нима учун йўқ? Мен инсонлар билан учрашишни, ғоялар билан ўртоқлашишни, қандайдир янгиликдан хабардор бўлишни яхши кўраман. Буни бажонудил қилган бўлардим.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:21, 18.11.2022.
Ўқилди: 7425 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.