Поль Погбанинг агенти Рафаэла Пимента Франция термаси ва "Ювентус" ярим ҳимоячисининг майдонга қайтиши ҳақидаги фикрларини айтди.
Футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
“Поль Қатарда Франция терма жамоасида ўйнамаслигидан хавотирда, аммо у бундан кейин нима қилишни билади. У "Ювентус"га ўзига муносиб бўлган нарсани бериш учун ўйнашни хоҳлайди", - дея Пимента сўзларидан иқтибос келтиради Football-italia.net
Погба шу ёзда "Манчестер Юнайтед"дан "Ювентус"га текинга ўтган эди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.