«Севилья» спорт директори Рамон Мончи «Барселона» ҳужумчиси Мемфис Депайни қўлга киритиш учун ҳамма нарсани қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Football Espana хабар бермоқда. Аввалроқ, Каталония клуби кейинги қишда маошни тушириш учун голландиялик футболчидан қутулишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. ОАВ хабарларига кўра, «кўк-анорранглилар» Депайни текинга қўйиб юборишга тайёр.
Манбанинг таъкидлашича, футболчининг ўзи «Севиля»га ўтиш вариантини кўриб чиқмаяпти, у топ-клубга ўтмоқчи.