Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Лондон-2012. Марина Сисоева медаллар учун курашади

Баҳо:
+ | -

28 июлда оғир атлетика бўйича аёллар ўртасида 48 кг. вазн тоифасида мусобақалар ўтказилиб, совриндорлар номи маълум бўлади. Маълумки, мазкур мусобақада ҳамюртимиз Марина Сисоева ҳам ғолиблик учун баҳс юритади. Марина Олимпиада ўйинларида илк бор иштирок этаётганлигига қарамаи, мутахассислар унинг имкониятларини юқори баҳолашмоқда.

Агарда, Марина Сисоева совринли ўринлардан бирини қўлга киритса, унинг номи Ўзбекистон спорти тарихи саҳифаларига аёллар орасида Олимпиада ўйинларининг дастлабки совриндори сифатида битилади. Бу йўлда 19 ёшли умидли спортчимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Қуйида, Марина Сисоева билан “А” гуруҳидан ўрин олган спортчиларнинг рўйхати берилган. Ушбу вазн тоифасида жами 14 нафар спортчи аёл кураш олиб боришади. Хабарингиз бор, оғир атлетикада спортчилар икки хил услубда — даст кўтариш ва силтаб кўтариш штангани ўзларига бўйсундиришга ҳаракат қилишди. Иккита йўналиш бўйича умумий ҳисобда энг оғир тош кўтарган спортчи ғолибликни кўлга киритади.

Марина Сисоеванинг шахсий рекорди 180 кг. бўлиб, рўйхатда келтирилган спортчилардан 4-5 нафари шахсий рекорд бўйича ҳамюртимизни ортда қолдирган. Демак, Маринада медаллар учун курашиш имконияти мавжуд.

Оғир атлетика. Аёллар. 48 кг. 28 июль, 19:30 (финал)

Марина Сисоева (Ўзбекистон)
Ҳаринелина Ракотондраманана (Мадакаскар)
Перида Ҳамсри (Таиланд)
Ортиз Бургос (Пуерто-Рико)
Ҳонами Мизуочи (Япония)
Беатриз Пирон (Доминикан Республикаси)
Нурдан Каракоз (Туркия)
Сония Нгангбам (Ҳиндистон)
Сиривимон Прамонгҳол (Таиланд)
Мингжуан Ванг (Хитой)
Рянг Чун Ҳва (Доминикан Республикаси)
Милани Бардис (Франция)
Ҳироми Мияк (Япония)
Артега Ривас (Венесуэла)

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:10, 27.07.2012.
Ўқилди: 5929 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.