Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

В.Шишелов: “Насаф” билан юқори мақсадларни кўзлаяпман

Баҳо:
+ | -

Тақдимот маросими якунида куни кеча жамоамиз билан шартномага имзо чеккан Владимир Шишелов клуб матбуот хизмати вакилларига ўз фикрларини ўртоқлашди.

-“Насаф” жамоаси сафига қўшилганимдан ҳурсандман. Бу жамоага келишим олдинга қўйилган қадам деб биламан. Ўйлайманки, “Насаф” билан юқори чуққиларни забт этаман, -дейди футболчи.

-Сиз кўп йиллар мобайнида Россия чемпионатининг 1-дивизионида тўп сургансиз. Ўзбекистон чемпионати билан таққослаганда, қайси чемпионат кучли деб ҳисоблайсиз?

-Ҳар бир чемпионатнинг ўзига яраша қийинчиликлари ҳамда камчиликлари бор. Россияда кўпинча юқори жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратишади. Миллий чемпионатимизда эса жамоалар техникага асосланган футбол ўйнашади. Менимча, футболчи ўз устида меҳнат қилиб ишласа ҳар қандай чемпионат у учун осон кечиши таббий.

- “Насаф” сафида иккинчи даврани тўпурар сифатида якунлай оласизми?

- Мен бу ҳақида бирор нарса дея олмайман. Ҳар бир учрашувда тўп киритиб жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.

- “Насаф” чемпионатимиздаги етакчи жамоалардан саналади. Бу йилги мавсумда ҳам жамоа олдига икки фронтда ҳам энг юксак мақсадлар қўйилган. Жамоа билан ушбу мақсадларни амалга ошира оласизми?

-Мен агарда бу нарсага ишонмаганимда бу ерга келмасдим. Ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашга ишонамиз ва ҳаракат қиламиз.

-“Насаф” мухлисларига нималарни ваъда қила оласиз?

- Мен “аждарлар” ишқибозларига бир нарсани ваъда қила оламан. Ҳар бир учрашувда бор кучим билан ҳаракат қилиб, жамоа ғалабаси учун ўз тажрибамни ишга соламан.

Манба: voha.uz
Киритилди: 00:57, 28.07.2012.
Ўқилди: 5563 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.