Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лондон-2012. Бугун 8 нафар спортчимиз баҳсларга киришади

Баҳо:
+ | -

XXX ёзги Олимпия ўйинлари машъаласи расман ёқилди. Очилиш маросими жудаям чиройли ташкил этилди. Биз эса ЎЗБЕКИСТОН спорт делегациясининг очилиш маросимидаги чиқишини кузатдик. 81 килоли боксчимиз Элшод Расулов музаффар байроғимизни стадион бўйлаб олиб ўтди.

Хуш келибсан, олимпиада! Хуш келибсан, тинчлик элчиси! Очилиш маросимида таъкидланганидек, 15 кун давомида спортчилардан ҳалол кураш ва муросасиз баҳсларни кутиб қоламиз. Ва албатта, ўзбекистонлик атлетлардан кўплаб медаллар кутиб қоламиз.

Бугун эса 8 нафар спортчимиз баҳсларга киришишади. Улардан 5 нафари бугуннинг ўзидаёқ медаллардан бирини қўлга киритиши мумкин. Мерган қизимиз Сакина Мамедова 10 метрлик масофадан пневматик тўппончадан ўқ отса, велоспортчиларимиз Муроджон Холмуродов ва Сергей Лагутин жамоавий вело-шосседа иштирок этишади. Ришод Собировдан эса умидимиз катта. 60 килоли дзюдочимиз 1/16 финал баҳсларидан бошлаб медаллар учун курашларга киришади. 19 ёшли Марина Сысоева (48 кг.) эса оғир атлетика бўйича ўз маҳоратини намойиш қилишга уринади.

Боксчилар Орзубек Шойимов ва Аббос Атоев 1/16 финал босқичида рингга кўтарилишса, Денис Истомин испаниялик Фернандо Вердаско қаршилигини енгиб ўтишга ҳаракат қилади.

28 июль, шанба. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар тақвими

1. 12:15 - 15:40. Ўқ отиш. 10 метр, пневматик тўппонча. Сакина Мамедова.
2. 18:00. Бокс. 56 кг - 1/16 финал. Орзубек Шойимов - Вьейра де Хесус Робенильсон (Бразилия)
3. 14:00 - 20:15. Вело-шоссе. Гуруҳ пойгаси. Муроджон Холмуродов
4. 14:00 - 20:15. Вело-шоссе. Гуруҳ пойгаси. Сергей Лагутин   
5. 14:00 - 20:50. Дзюдо. 60 кг. 1/16 финал. Ришод Собиров - Якоб Гнахоу (Бенин) / Людвиг Пайшер (Австрия)   
6. 19:30. Теннис. Эркаклар, яккалик. 1/32 финал. Денис Истомин - Фернандо Вердаско (Испания)
7. 19:30. Оғир атлетика. Аёллар, 48 кг. Финал. Марина Сысоева
8. 02:00. Бокс. 75 кг - 1/16 финал. Аббос Атоев - Бадр Эддин Ҳаддоу (Марокаш)

Изоҳ: Баҳсларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:30, 28.07.2012.
Ўқилди: 6420 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.