"Ливерпул"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Харви Эллиот фаолиятининг охиригача жамоада қолишни исташини айтди.
“Фаолиятимнинг охиригача шу ерда қолмоқчиман. Эҳтимол, ҳатто бошқа мақомда ҳам: у ўйинчими, мураббийми ёки бошқа одамми. Мен умримнинг охиригача "Ливерпул"да қолишни истайман", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради мерсисайдликлар расмий сайти.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Премьер-лигада ўн тўртта ўйинда битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.