Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мамазулумов «Навбаҳор»да ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Куни кеча «Шўртан» жамоаси Отабек Валижонов ва Муйдин Мамазулумовларни бошқа жамоаларга ижарага бериши ҳақида маълумот тарқатилди. Қолаверса, Мамазулумов билан «Навбаҳор» жамоаси ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабарни эшитдик. Мана шу хабарга ойдиклик киритиш мақсадида, "Навбаҳор"  мухлислар сайти «Шўртан» клуби матбуот бўлими бошлиғи Одилбек Толиповга мурожаат қилиб бу масалага ойдинлик киритди.

- Мамазулумов борасида "Навбаҳор"дан ким таклиф билан чиқди?
- Мўйдин Мамазулумовни ўз сафларига қўшиб олиш учун «Навбаҳор» клуб мураббийлари алоқага чиқишди. Жамоани Эдгар Гесс қабул қилиб олганидан сўнг, Раҳматилло Бердимуродов, Виталий Рушницкий каби футболчиларга жавоб бериб юбордик. Шунингдек, Георге Мегреладзе ва Фарҳод Тожиев сингари ҳужумчиларни таклиф килдик. Мамазулумов захирада ўтирадиган футболчи эмас, шу сабабли, уни бошқа жамоага ижарага беришга қарор қилдик. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим жоизки, Мамазулумовнинг жамоа билан яна бир йиллик шартномаси бор, яъни 31 декабр 2013 йилгача.

- Музокаралар якунланиб қолдими?
- Деярли. Футболчининг "Навбаҳор"да ўйнаши клуб раҳбарларига боғлик. Биз барча шартларни ўртага ташладик. Клуб раҳбарлари бугун кечқурун барча масалага ойдинлик киритади.

- Мўйдинга яна қайси жамоалардан таклифлар бор?
- Ҳозирги кунда Мамазулумовга «Олмалиқ», «Навбаҳор» ва «Андижон» каби клублар қизиқишмокда. Футболчи билан гаплашдим ва юқоридаги клублардан таклиф бўлаётганини айтдим. Ҳозир Мамазулумов барча таклифларни синчковлик билан ўрганиб чиқяпти.

- Отабек Валижоновнинг ҳам "Навбаҳор"га қайтиши ҳақида гаплар урчимоқда.
- Отабек Валижонов клубнинг ички тартиб-интизомларига амал қилмаганлиги сабабли, клуб раҳбарияти томонидан трансферга қўйилди. Отабек Валижоновнинг «Навбаҳор» жамоасига тавсия қилиб кўрдик, лекин «Навбаҳор»га ярим ҳимоячидан кўра, кўпроқ ҳужумчи керак бўлаётганлиги сабабли, Отабек Валижонов бошқа клубда ўйнашга яқин турибди.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 20:08, 28.07.2012.
Ўқилди: 6398 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.