Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Лондон-2012. 28 июль якунлари

Баҳо:
+ | -

Бугун мусобақаларнинг биринчи кунида спортнинг 17та тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда (ҳали якунланмади). 28 июль куни 12та копмлект медаллар ўз эгаларига топширилиши керак. Ҳозирча 9та медаллар шодаси ўз соҳибларини топди. Қувонарли томони, Ўзбекистон биринчи кунданоқ ўз ҳисобига 1та медални ёзиб қўйди. Бугунги кун якунларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Сакина Мамедова (пневматик тўппончадан ўқ отиш, 10 метр). Спортчимиз финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади. У 400 имкониятдан 389 очко жамғарди. Бу кўрсаткич билан у 56 спортчи орасида 49-ўринни эгаллади. Финал босқичига эса 8та спортчи йўлланма қўлга киритди. Медаллар эса қуйидаги спортчиларга насиб этди:

1. Йи Силинг (Хитой) – 502.9
2. Сильвия Бокачка (Польша) – 502.2
3. Ю Дан (Хитой) – 501.5

2. Ришод Собиров (дзюдо, 60 кг). Пекин-2008да ҳам бронза медалини қўлга киритган дзюдочимиз ярим финалгача барча рақибларини катта устунлик билан енгди. Дастлаб, Пекин-2008да кумуш медални қўлга киритган Людвиг Пайшер (Австрия)нинг кураги ерга текказилган бўлса, нимчорак финалда венесуэлалик Гуедез мағлуб этилди. Бразилиялик Китадаини Иппон билан мағлуб этган Ришод, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалда эса ҳамюртимиз россиялик Арсен Галстянга қарши татамига чиқди. Шу йилнинг апрель ойида Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган “Мастерс” мусобақаси финалида Галстян Ришодни мағлуб этганди. Бу сафар ҳам Арсен қўшимча таймда Собировни юко баҳоси билан мағлубиятга учратди. Ватандошимиз қарши тактиканинг қурбонига айланди. Бронза медали учун кечган баҳсда Ришод франциялик Милоусга қарши фаол ҳаракат қилди. Гарчи у усул қўлламаган бўлса-да, европалик дзюдочи сусткашлиги туфайли 3 марта огоҳлантириш олди. Бу – Собировга вазари баҳоси берилди деганидир.

Дзюдо, Эркаклар. 60 кг.
1. Арсен Галстян (Россия)
2. Хироаки Хираока (Япония)
3. Ришод Собиров (Ўзбекистон)
3. Фелипе Китадаи (Бразилия)

3-4. Муроджон Холмуродов, Сергей Лагутин (Вело-шоссе, гуруҳ пойгаси). 200 км.лик масофада қозоғистонлик Александр Винокуров 1-ўринни эгаллади. Сергей Лагутин эса 5-ўринни банд этди.

Вело-шоссе. 200 км.
1. Александр Винокуров (Қозоғистон)
2. Ригоберто Уран (Колумбия)
3. Александр Кристофф (Норвегия)
5. Сергей Лагутин (Ўзбекистон)
Муроджон Холмуродов финишга етиб келмади.

5. Денис Истомин (теннис, яккалик). Мазкур спортчимиз мусобақани зўр бошлади. У Испаниялик Фернандо Вердаско (турнирнинг 14-рақамли теннисчиси)ни 2 сет якунига кўра мағлуб этди — 6:4, 7:6 (11:9). Истомин иккинчи босқичда люксембурглик Гиллес Мюллерга қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс 30 июль куни бўлиб ўтади.

6. Марина Сысоева (оғир атлетика. Аёллар, 48 кг.)
Ёш умидли оғир атлетикачи қизимиз мусобақани якунлай олмади. Даст кўтариш машқида Маринанинг мураббийлари дастлабки уриниш учун 79 кг.га заявка беришди. Аммо негадир ҳамюртимиз 2 марта уриниш билан штангани ўзига бўйсундира олмади.
Шундан сўнг мураббийлар тошнинг оғирлигини 81 кг.гача оширишди. Афсуски, у ушбу вазнни ҳам кўтара олмади. Даст кўтаришда натижа кўрсата олмаган Марина Сысоева силтаб кўтаришда ҳам иштирок эта олмайдиган бўлди.

Оғир атлетика. Аёллар. 48 кг.
1. Ванг Минг Жуан (Хитой) 91+114=205 кг.
2. Хироми Мийаке (Япония) 87+110=197 кг.
3. Рянг Чун-Хва (КХДР) 80+112=192 кг.
   
7. Орзубек Шойимов (Бокс, 56 кг). Ҳамиша ўзининг боксчилари билан мақтаниб келган ўзбекистонликлар Лондонда илк куннинг ўзида бир боксчисидан айрилди. Шойимов Виейра де Хесус (Бразилия)га ютқазди — 13:7 (4:1, 5:4, 4:2).

8. 02:00. Бокс. 75 кг - 1/16 финал. Аббос Атоев - Бадр Эддин Ҳаддоу (Марокаш). Ўзбекистонлик спортчи иштирокидаги энг сўнгги баҳс Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланади. Аббосга омад тилаймиз.

ДавлатОлтинКумушБронзаЖами
1 3 0 1 4
2 1 1 1 3
2 1 1 1 3
2 1 1 1 3
2 1 1 1 3
6 1 0 0 1
6 1 0 0 1
8 0 2 1 3
9 0 1 0 1
9 0 1 0 1
9 0 1 0 1
12 0 0 1 1
12 0 0 1 1
12 0 0 1 1
12 0 0 1 1
12 0 0 1 1
12 0 0 1 1
Манба: www.stadion.uz.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг 29 июль куни учун мусобақалар тақвимини эрта тонгда сайтга қўямиз.

Киритилди: 23:47, 28.07.2012.
Ўқилди: 5950 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.